Фьюри ва Усик ўртасидаги жанг 2024 йил февраль ойига режалаштирилмоқда, дея хабар берди ESPN нашри.
Дастлаб, жанг 23 декабрда бўлиб ўтиши айтилганди. Бироқ, Тайсоннинг вакиллари жанг санаси ўзгаришини маълум қилганди.
28 октябрь куни Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну Ар-Риёдда рингга кўтарилди. Якунда Фьюри ҳакамларнинг қарорига кўра (94-95, 96-93, 95-94) ғалаба қозонди.
Олександр Усик сўнгги жангини август ойида Даниэль Дюбуага қарши ўтказиб, 9-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.