У 25 май куни дўстлари билан каналга чўмилишга бориб, оқиб кетган.
Қайд этилишича, 25 май куни куннинг иккинчи ярмида Қўштепа туманидаги мактаблардан бирининг битирувчилари «Пахтакор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида борган. Улардан бири эса чўмилиш вақтида сувдан қайтиб чиқмаган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВБнинг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи етиб келган.
Қутқарув ишлари натижасида, жорий йилнинг 3 июнь куни соат 18:20 да Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Олтиариқ тумани Тинчлик шаҳарчасидан оқиб ўтувчи Жанубий Катта Фарғона каналидан йигитнинг жасади топилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.