МЧЖлардан бири бир киши учун $12,5 минг бошқаси $10 минг талаб қилган. Улар Дин ишлари Қўмитасида ишловчи танишлари орқали бу ишни амалга оширишни айтишган.
Тадбирда “Z.T.» МЧЖ раҳбари И.Д. фуқаро И.Б.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўзининг Дин ишлари Қўмитасида ишловчи танишлари орқали 12 500 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун “квота” олиб беришни ваъда қилган. У шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбирда “A.K.» МЧЖ раҳбари A.M. ва жамият ходимлари И.И., М.Х.лар бир гуруҳга бирлашиб, фуқаро Т.И.ни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилган. Улар сўралган пулдан 3000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.