Ҳозирги кунда «Жарқўтон» ёдгорлигида ўзбекистонлик ва франциялик олимлар қазишма ишларини олиб боришмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон-Франция қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда.
Қазишма ишлари жараёнида тўрт минг йиллик ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.