Финал баҳсида спортчи икки сетда дунёнинг 17-ракеткаси болгариялик Григор Димитровни ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув 6:4, 6:3 ҳисобида якунланди.
Теннисчилар кортда 1 соат 38 дақиқа вақт ўтказишди. Учрашув давомида Новак Жокович олтита эйсни бажарди, тўртта брейк-поинтдан учтасини аниқ амалга оширди ва битта қўш хатога йўл қўйди. Григор Димитровда бешта эйс ва иккита қўш хато бор.
Новак Жокович фаолиятидаги 97- ва жорий мавсумдаги олтинчи чемпионлигини қўлга киритди. Бу чемпионлик сербиялик теннисчининг «Мастерс»даги фаолиятидаги 40-ғалабаси ҳам бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.