У мазкур қўшиққа блогер қиз билан клип ишлаб, иккиси ҳам ярим яланғоч кийимда рақсга тушишган. Қўшиқчи жиддий огоҳлантирилди.
Таъкидланишича, клип жараёнида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи тасвирлар мавжудлиги учун бу ҳолат кўплаб мухлислар ҳамда фильм шинавандаларининг ҳақли эътирози ва танқидларига сабаб бўлган. Мазкур эътирозлар учун “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси мутахассислари томонидан хонанда билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, лицензия талаб ва шартларига риоя қилмаганлиги ҳамда ижодида ноўрин ҳолатларга йўл қўйганлиги юзасидан қаттиқ огоҳлантирилган.
Ўз ўрнида хонанда ижодий жараёнда йўл қўйган хатосини тушуниб, халқ ва мухлисларидан узр сўради.
“Шу ўринда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси юртимизда ижод қилаётган барча хонандаларга ўз фаолиятларида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини эслатиб, томошабинлар ва мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлувчи, ёшлар онгига турли ёт ғояларни сингдирувчи ҳолатлар учун қонуний жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкинлигини маълум қилади”, — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.