Расман: Самарқанд шаҳрида FIDE Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Расман: Самарқанд шаҳрида FIDE Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳрида 26-30 декабрь кунлари шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Беш кун давом этадиган ушбу турнирда тезкор ва блиц бўйича жаҳон чемпиони номига даъвогарлик қилувчи жаҳоннинг энг кучли шахматчилари тўпланади.

“FIDE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналари ва унинг яқинда шахмат бўйича юқори марраларга эришаётганини эътироф этади. Шахматга бўлган ана шундай фидойилик ва сармоя бизни ушбу нуфузли мусобақа мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширишимизга сабаб бўлди”, — дейди FIDE президенти Аркадий Дворкович.

“Ўзбекистон 2026 йилги шахмат Олимпиадасига ҳам мезбонлик қилади”,— дея қўшимча қилди Дворкович.

Батафсил маълумотлар, жумладан, рўйхатдан ўтиш, меҳмонхоналар ва визалар ҳақидаги маълумотлар 15 ноябргача эълон қилинади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.