Жиззахдаги 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео

Жиззахдаги 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган.

Жиззах вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 июнь куни соат 05:00 да Жиззах шаҳар “Халқобод” МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар тушган.

Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:15 да ўраб олинган ва соат 06:00 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 180 кв.м майдони ёниб зарарланган. Бинонинг 400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.