Дўконлар қурилиши битгунга қадар бозор олдидаги кўча вақтинча савдо қилиш учун ажратилади.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ёнган дўконларнинг барчаси бозор балансида бўлган. Шу сабаб барчаси бозор маъмурияти ҳисобидан қайта қурилиб, тадбиркорларга тақдим этилади.
«Вилоят ҳокимлиги қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланишини, бунинг учун етарли қурувчиларнинг жалб этилишини таъминлайди ва назоратга олади. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан ҳеч қандай маблағ олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади, бунинг учун маъмуриятга етарли банк кредити тақдим этиладиган бўлди», - дейди вилоят матбуот котиби Дилмурод Жумабаев.
Шунингдек, дўконлар қурилиши битгунга қадар бозор олдидаги кўча вақтинча савдо қилиш учун ажратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.