Президент ёрдамчисининг сўзларига кўра, Афруза ўтган йили “Заковат-Гамбит” турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган.
“Ўн тўрт ёшли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони бўлди! Афруза ўтган йили “Заковат-Гамбит” турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у — жаҳон чемпиони! Табриклайман, Афруза!
Бу — мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур!Мураббийларингиз ва ота-онангизга ҳам катта раҳмат”, — дейди Саида Мирзиёева.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.