Андижонда аёл эридан ўч олиш мақсадида 5 ойлик фарзандига азоб берди

Андижонда аёл эридан ўч олиш мақсадида 5 ойлик фарзандига азоб берди

Аёл фарзандига азоб бераётгани акс этган видеони эри Telegram'га тарқатгани учун аёл ИИБга мурожаат қилиб, эрига чора кўришни сўраган.

Турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида аёл ўз фарзандига азоб бераётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Шунингдек, видео билан бирга тарқалган скриншотларда Ўғилой исмли фуқаро поччасига хабар ёзиб, фарзандини олиб кетмаса ўлиб қолиши мумкинлиги айтилган.

Андижонда аёл эридан ўч олиш мақсадида 5 ойлик фарзандига азоб берди
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, Улуғнор тумани «Чўлобод» МФЙда яшовчида 2002 йилда туғилган Ш.О. исмли аёл, 2023 йил 13 июнь куни Россияда ишлаётган турмуш ўртоғига ўзаро ўрталаридаги оилавий келишмовчилик сабабли 5 ойлик фарзандини йиғлаган ҳолдаги видеотасвирларни Telegram орқали жўнатганлиги аниқланган.

Ушбу видеохабар ижтимоий тармоқларга тарқалгандан сўнг, Ш.О. исмли аёл 2023 йил 14 июнь куни соат 22:36 атрофида Андижон вилояти ИИБга қўнғироқ қилиб, унда Telegram орқали турмуш ўртоғига фарзанди билан боғлиқ видеохабарларни жўнатганлигини, бироқ турмуш ўртоғи ушбу видеохабарларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, обрўсизлантираётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда Ш.О.нинг фарзандига нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган ва Андижон вилояти Улуғнор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича гувоҳларнинг важлари тўлиқ текширилиб, ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилганидан сўнг, қўшимча равишда маълумот тақдим этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.