Cирдарёда 3 нафар йигит ҳаракатланаётган Labo юкхонасида тарвузхўрлик қилишди — видео

Cирдарёда 3 нафар йигит ҳаракатланаётган Labo юкхонасида тарвузхўрлик қилишди — видео

5-синф йигит дадасининг Labo'сини олиб, танишлари билан машина юкхонасига сув тўлдирган ва кўчада кўнгилхушлик қилишган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта йигитлар Labo'нинг юкхонасига сув тўлдириб, машина ҳаракатланаётган вақтда юкхонада тарвуз ейишгани акс этган видео тарқалди. Сирдарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Сирдарё тумани Ширин маҳалласида яшовчи 2011 йилда туғилган 5-синф йигит дадасининг Labo'сини олиб, танишлари билан унинг юкхонасига сув тўлдиришган ва 3 нафар йигит машина ҳаракатланаётган вақтда юкхонага ўтириб, хурсандчилик қилишган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида, йигитларнинг шахсига аниқлик киритилган.

«Қилган ишимиздан пушаймонмиз. Ҳеч кимга бундай ишни қилишни маслаҳат бермайман», - дейди ҳуқуқбузарлардан бири.

Мазкур ҳолат ЖИБ Сирдарё тумани судида кўриб чиқилган. Унга кўра, ҳуқуқбузар йигитларга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.