Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди

Тошкентдан Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди

Эндиликда автобуслар ҳар куни тўрт вақтда Тошкентдан Чорвоққа ҳаракатланади.

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган эди.

Транспорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Чорвоққа қатновчи автобус рейслари сони кўпайтирилди.

Қайд этилишича, эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 7:00, 10:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00, 14:00, 16:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўлкира нархи ҳамёнбоп 15 000 сўм. Йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.