25 июнь куни пойтахтда «Ёшлар куни» га бағишланган югуриш мусобақалари ўтказилади.
Шу муносабат билан Тошкентдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;
25 июнь куни соат 05:00дан соат 08:00 гача:
— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб, Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
— Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб, Рим католик черковигача.
Ҳайдовчилардан узр сўраган ҳолда, уларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.