ФВВ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги ‘’Тўдакўл’’ сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли бўлган оқ рангли Сobalt ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган.
Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган.
Ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.