Тошкентда "Жигули" ҳаракатланиб кетаётган мотоциклнинг орқасига бориб урилди — видео
ЙТҲ натижасида, мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг
хабарига кўра, Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 1997 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувида бўлган «Ваз 2106» русумли автомашинаси ҳамда 1992 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги BМW русумли мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасидa, BМW русумли мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.