Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.
Мазкур видео юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Аниқланишича, ҳолат 2004 йил Ғиждувон туманида туғилган Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида вақтинча ижарада яшовчи Э.М. исмли қиз ўзининг таниши 2004 йилда Когон туманида туғилган, ҳозирда Самарқанд темир йўл техникуми 1-босқич талабаси А.А. исмли йигит иштирокида содир бўлган.
Улар соат 05:00 атрофида Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги «Пойи Калон» мажмуасига келиб, турли беўхшов қилиқлар қилиб, рақсга тушишган. Бундан ташқари, бу ҳолатни «Ҳ.» исмли танишининг қўл телефонига видеога олган ҳамда мазкур видео ўтган йили ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала фуқарога нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан, маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилган. «Ҳ.» исмли фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳолатни видеога олиб ижтимоий тармоққа чиқарган шахс ҳам қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортилади,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.