Республика олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди

Республика олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди

2023/2024 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Айрим соҳаларда мақсадли қабул параметрлари учун алоҳида квоталар ажратилган.

Бугун, 4 июль куни 2023/2024 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари учун қабул квоталарини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эълон қилди.

Унга кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича жами 127 259 квота ажратилган бўлиб, 34 930 тани Давлат гранти, 92 329 тани тўлов-шартнома ташкил қилган.

кундузги таълим шаклига — 127 259 нафар;

сиртқи таълим шаклига — 49 078 нафар;

кечки таълим шаклига — 11 125 нафар;

масофавий таълим шаклига — 2 825 нафар;

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш соҳаси учун 8 064 нафар мақсадли қабул параметрлари ҳам тасдиқланган бўлиб, мазкур соҳада олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар кўра тақсимланган.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида тўлов қилишади. Май ойидан БҲМ миқдори 330 минг сўм этиб белгиланган ва абитуриентлар бунинг ярмини – 165 минг сўм миқдорида тўлов қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.