Наманганда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Наманганда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Фотоэлектр станциясида йилига қўшимча 1,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида электр станциясида йилига қўшимча 1,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Қайд этилишича, бунинг эвазига йилига 500 минг куб.метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

«Эътиборлиси, электр станцияси ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига шартнома асосида сотмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.