Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган ишлар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.
Жумладан:
— Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
— Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
— Ер ости кон ишчиси;
— Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
— Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
— Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
— Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
— Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
— Газ тақсимлаш станцияси оператори;
— Тиббий препаратларни дозаловчи;
— Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
— Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
— Гипсни қиздирувчи;
— Асфальтбетончи;
— Новвой;
— Хамир қорувчи;
— Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
— Музқаймоқ тайёрловчи;
— Наққош;
— Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
— Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.