Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

ФВБ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Миробод туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 19 июль куни соат 23:52 да Миробод тумани “Заминобод” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув техникалари зудлик билан этиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида 100-150 кв.м уйнинг том ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.