Эл суйган актёр 83 ёшида оламдан кўз юмди.
1961-63 йилларда Қўқондаги Ҳамза номли театрда фаолият бошлаган. 1963 йилдан Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрига ишга ўтиб, бугунга қадар самарали ижод қилди. Театр, кино ва теленовеллаларда юзлаб образлар яратиб, мухлислар муҳаббатини қозонди.
Толиб Каримовга 1987 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилди. 1997 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.