Мазкур ҳолат юзасидан 21 нафар судланувчига айблов эълон қилинган. Эртага иш судда кўрилади.
Қайд этилишича, жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари эртага, 11 август куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида бошланади.
Жиноят иши юзасидан
— С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистонда туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори);
— Сардор Қориев (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган), ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) айблов эълон қилинган.
Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида мазкур сиропдан 20 нафар бола заҳарланиб, вафот этгани эълон қилинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.