Махачқалъадаги портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум бўлди — видео

Махачқалъадаги портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум бўлди — видео

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 1 млн рублдан тўланади.

Доғистон раҳбари Сергей Меликов 14 август куни Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлгани, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам борлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

«Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль миқдорида ёрдам кўрсатилади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, портлаш оқибатида камида 35 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. 119 киши жабрланган, улардан 20 нафари болалар. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.