"Чорраҳа бу пешеход” — дадасининг машинасини ҳайдаган 11 ёшли бола ва "ГАИ" суҳбати

Навоий шаҳрида 11 ёшли бола Lacceti ҳайдаб юргани аниқланди.

Навоий шаҳар Меъморлар кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Lacceti автомобилини бошқариб келаётган ёш болага кўзи тушиб, уни дарҳол тўхтатади.

Маълум бўлишича, автомобилни бошқариб келаётган бола 11 ёшли, 5 синф ўқувчиси бўлган. Шундан сўнг, инспектор машинадан калитни олиб, болани бошқарув ўриндиғидан туширди.

Аниқланишича, болага автомобилни унинг дадаси ишониб топширган. Салонда боланинг амакиси ҳам бўлган. У автомобиль бошқаришни ўргатмоқчи бўлган. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди.

Қайд этилишича, болага аввал ҳам дадаси машина бошқарувини берган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, боланинг ота-онасига нисбатан чора кўрилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.