Қўқонда эр ва хотин ис газидан заҳарланиб вафот этишди

Қўқонда эр ва хотин ис газидан заҳарланиб вафот этишди

51 ёшли эр 49 ёшли аёли билан бирга ис газидан заҳарланди.

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 2023 йил 21 ноябрь куни Қўқон шаҳар “Амирқул мерган” МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз уйда яшаган 1972 йилда туғилган С.К. ва унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган Х.К. яшаш хонадонининг ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосада марҳум фуқароларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат бўйича терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.