Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москвадаги савдо ва кўнгилочар мажмуасида ўзбекистонлик эркак муштлашиш пайтида ўз танишининг қорнига пичоқ билан урган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Кеча Москванинг жанубий-ғарбий қисмидаги “Калейдоскоп” савдо марказида эркаклар ўртасида можаро келиб чиққан ва жанжал бошланган. Натижада, эркак ўз танишининг қорин бўшлиғига пичоқ билан урган.
Жабрланувчи касалхонасига олиб борилган, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тажовузкор ўзбекистонлик бўлиб чиққан, у ҳибсга олинган ва Москва шаҳар Тергов қўмитасининг бўлинмасига олиб борилган. Терговчилар уни сўроқ қилишни бошлашган. Унга қарши қотилликка суиқасд қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.