Воқеа 19 май куни соат 4 да Сергели туманидаги Янги Сергели кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмасида содир бўлган. Бу ерда «Лаcетти» ва «Каптива» автомобиллари тўқнашиб кетган. «Каптива» автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойидан қочган машина Тошкентнинг Учтепа туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли фуқарога тегишли эканлигини аниқлашган, у айни пайтда яшириниб юрмоқда. Ҳозирда аварияда иштирок этган автомобилни қидириш чоралари кўрилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.