Маҳаллий прокуратура маълумотларига кўра, 31 май куни Қарши шаҳридаги «Комилон» маҳалласидаги уйлардан бирида зўравонлик аломатлари билан 27 ёшли эркакнинг жасади топилган.
Шу куннинг ўзида шаҳар прокуратураси гумондор – 18 ёшли ўсмирга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисмига (оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан қотиллик содир этиш) кўра жиноий иш қўзғатиб, фуқарони қўлга олган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, гумонланувчи қотилликдан ташқари марҳумнинг оила аъзоларига турли даражадаги тан жароҳатлари етказган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси терговдан олдин текширув ўтказмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.