Ўзбекистонда бугундан қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қабули бошланди
Давлат ОТМлариаро фақат 2 та узрли сабабга асосан қишда ўқишни кўчирса бўлади. - талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
- давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар 20 январгача тақдим этилади:
- ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
- талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
- паспорт нусхаси;
- юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.