Жошуа Валлинга, Уайлдер эса Паркерга қарши. Бугун Саудияда катта бокс оқшоми бўлиб ўтади

Жошуа Валлинга, Уайлдер эса Паркерга қарши. Бугун Саудияда катта бокс оқшоми бўлиб ўтади

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 23 декабрь, шанба куни катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Бокс кечасининг асосий жанги Энтони Жошуа (26-3) ва Отто Валлин (26-1) ўртасида кечади.

Асосий кард жанглари қуйидагича кўриниш олган:

Деонтей Уайлдер (43-2-1) – Жозеф Паркер (33-3);
Дмитрий Бивол (21-0) – Линдон Артур (23-1) ярим енгил вазн тоифасида WBA титули учун;
Жей Опетайя (23-0) – Эллис Зорро (17-0);
Даниэль Дюбуа (19-2) – Жаррелл Миллер (26-0-1).

Жанглар Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Маълумот учун бугунги оқшомда ўз жангларини ўтказадиган Жошуа ва Уайлдер 9 март куни рингга кўтарилиш борасида келишиб олган. Ушбу келишув ўз кучида қолиши учун иккала боксчи ҳам бугунги жангларини ютиши керак бўлади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.