https://portal.archive.uz – архив соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини ёритиб беради, архив ҳужжатлари ва бошқа турдаги материалларни тезкор, қулай усулда фойдаланувчи ва тадқиқотчиларга етказиш ҳамда шу билан бирга давлат архивлари аҳолининг барча қатламларига архив соҳасидаги ҳуқуқий маданиятни сингдиришга қаратилган кўргазмали материалларни доимий равишда янгилаб, электрон шаклда тарқатиш имкониятини беради.
Платформа ҳар бир Архив иши ҳудудий бошқармаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олибгина қолмай, улар тасарруфидаги давлат архиви ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилган.
Мазкур порталдан барча ташкилотлар иш юритувчилари ва архивчи ходимлари, шунинг жисмоний шахслар ҳам фойдаланишлари мумкин.
“Ўзархив” агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2023 йилда 317 та вазирлик ва идора ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимларида архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати тадбирлари ўтказилди. Текшириларнинг 39 таси Агентлик томонидан, 278 таси архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.