Россияда аянчли ЙТҲга натижасида ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Ўзбекистон ФВВ томонидан махсус самолётда вафот этган фуқароларнинг жасадлари олиб келинди.
Жорий йилнинг 11 январь куни Пенза вилоятида микроавтобус ЙТҲга учраши натижасида автобус салонида бўлган 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани
ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон ФВВ
хабарига кўр, Ўзбекистон президентининг топшириқларига асосан ҳукумат фармойиши билан ФВВ томонидан бугун, 13 январь куни ҳалок бўлганларнинг жасадлари ватанга олиб келинди. Махсус борт Хоразм вилоятидаги “Урганч” халқаро аэропортга келиб қўнди.
Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзилларига юборилган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, жароҳатланган яна 1 нафар фуқаро Пенза шаҳридаги касалхонада, даволаниш ишлари якунига етгандан сўнг Ўзбекистонга қайтарилади. Ҳозирги вақтда касалхонага жойлаштирилган фуқаро шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.