Боксчиларимиз Испанияда муваффақиятли юришини бошлади

Боксчиларимиз Испанияда муваффақиятли юришини бошлади

Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги «Boxam — 2024» турнирининг илк кунида тўрт нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

Мусобақанинг — 63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев португалиялик Дуарте Давидни, — 71 кг вазнда Ҳавасбек Асадуллаев италиялик Cавалларо Салваторени, Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса руминиялик Нистреану Марcелни, вазни — 80 кг бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев қирғизистонлик Эркин Адилбекни 5:0 ҳисобида енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Маълумот учун, 4 февраль кунига қадар давом этадиган ушбу мусобақа терма жамоамиз аъзолари учун Италияда 4-11 март кунлари ўтказиладиган «Париж — 2024» Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақадан олдин сўнгги босқич тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Турнирда боксчиларимиз Тўлқин Қиличев, Хуан Энрике, Акмал Ҳасанов ва Сирожиддин Наимов мураббийлиги остида иштирок этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.