Маълум қилинишича, тоғли «Кўл» МФЙда 5 кунки, қишлоқда қор ёғяпти. Йўл четлари ва қатнов йўқ жойларда қорнинг қалинлиги 90 сантиметргача етган.
«Бу вазият аҳолининг турмуш-тарзига салбий таъсир этаётгани йўқ. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжлари ўрганилиб, етарли миқдорда арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Ижтимоий соҳа объектлари ҳам барқарор ишламоқда. Қолаверса, туман ҳокимлиги томонидан ёқилғи заҳираси шакллантирилиб, қишлоқ аҳолиси туман марказидан узилиб қолмаслиги учун йўллар махсус техникалар ёрдамида мунтазам қордан тозаланмоқда», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.