Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказига янги директор тайинланди

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказига янги директор тайинланди


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Надирханова Наталья Суратовна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шошилинч гинекология бўлими мудири, Бухоро вилоят перинатал маркази директори ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, директори каби масъул лавозимларда ишлаган.

Маълумот ўрнида, Президентнинг тегишли қарорига кўра, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ҳамда Она ва бола скрининг маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.