Президент шифокор вақтининг учдан икки қисмини ҳисобот тўлдиришга кетказаётганлигини танқид қилди.
«Туман, вилоят ва республика ташкилотлари 10 ga яқин ахборот тизимларини ишлатаяпти, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бир-бирига боғланмаган.
Бирламчи бўғин рақамлашмагани боис шифокор вақтининг учдан икки қисми ҳисобот тўлдиришга кетаяпти»,- деди Мирзиёев.
Шу муносабат билан мутасаддиларга “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш, кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида беришни йўлга қўйиш топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.