Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко қўшма баёнот қабул қилдилар.
Шу жумладан:
– 2024-2025 йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
– Маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисида битим;
– Рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Илм-фан ва ишлаб чиқаришда ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Тошкент ва Минск шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;
– Энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– 2024-2025 йилларда спорт соҳасида ҳамкорлик дастури;
– 2024-2025 йилларда маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик дастури;
– 2024-2025 йилларда мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик дастури;
– 2024-2025 йилларда таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харита”си;
– 2024-2026 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорлик бўйича “йўл харита”си;
- Ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси;
– 2024-2025 йилларда туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси.
Бундан ташқари, ташриф доирасида 2024 йилда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари делегацияларининг ўзаро ташрифлари режа-жадвали имзоланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.