Эътиборлиси, ушбу жанг олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ғиёсов саволларга инглиз тилида жавоб берди. Таниқли промоутер, Matchroom компанияси раҳбари Эдди Хирн эса Шаҳрамни инглиз тилинг кучли экан деб мақтаб ҳам қўйди.
«Мақсад сари бир қадам қолди. Ўша қадамни ташласам, орзуимдаги жангни қўлга киритаман. Мен катта жангга тайёрман. Ҳа, аренада мексикалик мухлислар кўп бўлади. Менга ҳам шундай аудитория олдида жанг қилиш ёқади», деди Ғиёсов.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.