Қирғизистоннинг авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновлар учун рухсатнома олди

Қирғизистоннинг авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновлар учун рухсатнома олди

Tez Jet авиакомпанияси Ўш-Тошкент-Ўш ва Бишкек-Тошкент-Бишкек мунтазам авиақатновларни амалга оширади.

Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди. Бу ҳақда “Ўзавиация” хабар берди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2024 йил 22 февралда “Ўзавиация” агентлиги “Tez Jet” авиакомпаниясининг Ўш-Тошкент-Ўш ва Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналишида Ўзбекистонга мунтазам авиакатновларини амалга оширишга рухсатнома берди.

Парвозлар RJ — 85 ва MD — 83 хаво кемаларида амалга оширилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.