Бокс. Исроил Мадримов Жошуа билан бир оқшомда камар учун жанг қилади

Бокс. Исроил Мадримов Жошуа билан бир оқшомда камар учун жанг қилади

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши расман аниқ бўлди.

Чарм қўлқоп устамиз 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида кечадиган бокс оқшомида россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилади. Жангнинг вакант бўлиб турган WBA Regular камари учун ўтказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 март кунги оқшомнинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши баҳс олиб боради.

Бокс. Исроил Мадримов Жошуа билан бир оқшомда камар учун жанг қилади
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.