Юнусобод туманида 2 та хонадондаги иссиқхона учун 1,1 млрд сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Натижада, фуқаролар Э.А., У.К. ва бошқалар “Шарқ ҳақиқати” МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда ташкил этилган иссиқхоналарни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғри йўли билан улаб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.