Лойиҳани амалга оширишда энг замонавий экологик транспорт тизимидан фойдаланилади. Янги Тошкентда метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади.
Бунда “яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида пиёдалар ва велосипедларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ер ости тураргоҳлари қурилади. Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий тунеллар ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.
Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади. Яъни бу станция орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совутилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.
Сув тежовчи технологияларни қўллаш ҳисобига сув сарфи 2 баравар камаяди. Оқова сувлар замонавий технологиялар асосида қайта ишланиб, суғориш ва техник мақсадлар учун йўналтирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.