Бокс. Азиза Зокирова кейинги босқичда, Райҳона Қодирова ютқазди

Бокс. Азиза Зокирова кейинги босқичда, Райҳона Қодирова ютқазди

Италияда давом этаётган турнир доирасида бугун икки нафар аёл боксчимиз жангларда иштирок этишди.

Райҳона Қодирова навбатдаги босқич масаласини ҳал этиш учун — 60 кг вазнда германиялик Мариа Ганглбауерга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

Бугунги куннинг вакилаларимиз иштирокидаги иккинчи баҳс эса, — 75 кг вазнда баҳсларга киришаётган Азиза Зокирова ва таиландлик Баисон Маникон ўртасида бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.