Таэквондо. Собиржонова ва Жайсунов Париж — 2024 йўлланмасини ҳал қилишди

Таэквондо. Собиржонова ва Жайсунов Париж-2024 йўлланмасини ҳал қилишди

Хитойнинг Тайян шаҳрида давом этаётган таэквондо WТ бўйича Париж — 2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнир бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган икки спортчимиз олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди.

Аёллар ўртасидаги — 67 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Олимпиада йўлланмаси учун кечган жангда вьетнамлик Тҳи Бак мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасурбек Жайсунов ( — 80 кг) ярим финалда ироқлик Сайф Тоҳир Ҳабибга қарши кечган жангда Жайсунов осонлик ила 2:0 (16:2, 2:0) ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда Париж — 2024 йўлланмаларига эга бўлди.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.