Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди (фото)

Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримовга “маёр” ҳарбий унвони берилди.

Бу ҳақида ўзбекистонлик боксчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида россиялик Магомед Курбановни мағлуб этиб, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳибига айланганди.

Мадримов Ўзбекистонга қайтгач, унга Tahoe автомобили совға қилинди.

Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди (фото)
Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.