Бухорода ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учрагани юзасидан жиноят иши очилди — видео

Бухорода ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учрагани юзасидан жиноят иши очилди

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Бухоронинг Когон туманида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокурaтура ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ички ишлар тергов органи томонидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дарҳол терговга киришилган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса натижасида автобус ҳайдовчиси ва бир нафар ўқувчи вафот этганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.