«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалининг ахборотига кўра, эртага, 16 январь куни вилоятнинг қуйидаги ҳудудларида таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Бойсун тумани; “Сариосиё”, «Чилонзор», «Дарбанд», «Шўрсой» ва «Кофирун» маҳаллаларида.
Президент Шавкат Мирзиёев15 январь куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимизиқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев “Profit Max Plus” компанияси раҳбари Ли Ҳонг Чанг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Мулоқотда Хитой компаниясининг сармояси асосида желатин ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама этилди.
Кекса авлодни ҳаётдан рози қилиш, улар дуосини олиш савобли амаллардан биридир. Чунки уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, айниқса, эҳтиёжманд ва дардмандлар ҳолидан хабардор бўлиш, уларнинг кўнгилларига йўл топиш ҳар биримиз учун чинакам инсоний фазилат ҳисобланади.
Ўзгидромет агентлиги кузатув натижаларини эълон қилди. Натижаларга кўра Тошкент шаҳрида айни вақтда (9:00-10:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича: Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –19 мкг/м3; Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –13 мкг/м3. Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотлари асосида тайёрланган ушбу хулоса ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «ўртача» даражадаги ифлосланиши кузатилганидан далолатдир.
Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш мўлжалланмоқда. Бунда, болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
«Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 1 февралдан бошлаб республикага ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлар бўлган тақдирдагина олиб кириш мумкин бўлган электр жиҳозлари рўйхати белгиланади.
Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини яратиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг 25 декабрдаги 118-сонли мажлиси баёнида қайд этилган.
Ўзбекистон ТИВ Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашини ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Д. 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фуқаро Ж.К.дан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Якшанба куни Исландия жануби-ғарбидаги Гриндавик шаҳри шимолидаги Рейкянес ярим оролида вулқон отилиши бошланди. Исландия радиосининг хабар беришича, вулқон отилишидан олдин қатор кичик зилзилалар содир бўлган.
Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келди, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Шу йилнинг 22 август куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида фуқаро ва инспектор ўртасида келиб чиққан низо жанжалга айланиб кетган, инспектор енгил тан жароҳати олган. Ҳодисага фуқаро Нодир Қаюмов (исмлар ўзгартирилган) бошқариб келаётган Labo русумли автомашина ўша жойда хизмат ўтаётган инспектор томонидан тўхтатилиб, ҳужжатлар сўралган, 23 ёшли Нодир эса ҳужжатларни тақдим этмасдан, машинани қулфлаб кетиб қолгани сабаб бўлган.
14-январ куни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32-йиллигини нишонлаш муносабати билан, 2024 йилги югуриш мавсумини очиб берган, Men G’olib ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. “Humo Arena” спорт мажмуасининг майдончасидан 3 км ва 10 км масофага 1000 нафардан ортиқ югурувчилар старт олди.
CОVID-19 пандемияси инсоният учун сабоқ бўлди. Ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз.
Жиззахда электр таъминоти корхонаси электрмонтёри ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Яқинда Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг пальтоси чўнтагидан 281 карат ҳажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилган. Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан фош қилинган мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 млн.
Самарқанд вилоятида жойлашган «Зарафшон» миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик 37 ёшли аёл Озодахон Таджибаева соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли Истанбул шаҳридаги Саматя шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Пенсия жамғармаси қайси тоифа шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланиши ҳақида эслатма берди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, қуйидаги шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади: 1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.
Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–15-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда. Қарорга кўра, 2024-2025 йиллар учун электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.
Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотларида қайд этилди.
Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак? Иброҳимдин қолған ул эски дўконни на қилай?!
Хусусан, Тошкентда яшил ҳудуд камайган. Жумладан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган.
Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғи билан адлия маслаҳатчиси Акбаров Жаҳонгир Баҳромович Ёзёвон тумани прокурори лавозимига тайинланди. Жаҳонгир Акбаров 1989 йилда Бешариқ туманида туғилган, Наманган давлат университетини тамомлаган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди. Ноқонуний иш ўринлари легаллаштирилганлиги ҳисобига даромад солиғи тўловчилар 263,2 минг нафарга кўпайиб, 5,3 млнтага етди.
Ўзбекистонда сурункали касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. “Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, бу борада тегишли норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
2024 йил 5 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинади (бундан тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар мустасно).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.