Эртага фақат республиканинг марказий, шарқий ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о совуққача пасаяди, кундузи
2-7о илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 8-13о совуқ, кундузи 0-5о совуқ бўлади.
15-16 январ кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ўзбекистон бўйича иш ҳафтасининг охиригача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечалари 3о совуқ 2о илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 8-13о илиққача аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.
Пойтахтимизда: 15 январ куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1о совуқ 1о илиқ бўлади.
16 январда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3о совуқ, кундузи 2-4о илиқ бўлади.
17-18 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17 январда кечаси 1-3о совуқ, кундузи 6-8о илиқ, 18 январда кечаси 1о совуқ 1о илиқ, кундузи 8-10о илиқ бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.