Жиззахда носозликни созлаш учун сим ёғочга чиққан электрмонтёр ток уриб вафот этди

Жиззахда носозликни созлаш учун сим ёғочга чиққан электрмонтёр ток уриб вафот этди


Жиззахда электр таъминоти корхонаси электрмонтёри ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 13 январь куни Бахмал тумани, “Уйлуқма” қишлоғида яшовчи 1976 йилда туғилган, Бахмал тумани электр таъминоти корхонасида электрмонтёр сифатида ишловчи У.Т. Бахмал тумани,“Сартюзи” қишлоғи ҳудудида сим ёғочга чиққан вақтида ток уриб вафот этган.

Олиб борилаётган терговга қадар текшириувда ҳодиса содир бўлган жойга марҳум Т.У. ҳамкасби Б. Ж. билан биргаликда борганлиги аниқланган. Марҳум Т.У. ва фуқаро Ж.Б.лар Бахмал тумани электр таъминоти корхонасини Ойқор ҚФЙ ҳудудига масъул ходимлар бўлиб, 13 январь куни Ойқор ҚФЙ ҳудудида электр таъминоти узилиб қолганлиги учун улар ушбу носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув ишларини олиб бораётган бўлган.

Марҳум Т.У. судга оид тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, марҳум Т.У.нинг ўлими тананинг электр токи уриши ва ёниши” оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшируволиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.